Жаҳон | 00:10 / 01.09.2017
17191
1 дақиқада ўқилади

Ҳаж давом этаётган Саудия Арабистонида аномал иссиқлик кузатилмоқда

Фото: РИА Новости / Михаил Воскресенский

Саудия Арабистонига ҳаж амалини адо этгани келган зиёратчилар ҳаж амалларини жуда иссиқ об-ҳаво шароитида бажармоқдалар. Ҳозир Маккада соядаги ҳаво ҳарорати 43 градусни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда 31 августда Саудия Арабистони метеохизмати маълум қилди.

Метеохизмат маълумотларига кўра, 31 августда ҳажнинг энг асосий амали – қуёш чиқишидан то ботгунча туриладиган Арофат тоғида ҳаво ҳарорати 41 градусни, Мино водийсида эса 39 градусни ташкил қилган. Маккада шу билан бирга анча кучли шамол эсмоқда, унинг тезлиги соатига 35 км ни ташкил қилмоқда. 

Макка яқинидаги, баландлиги 70 метр келадиган Арофат тоғида туриш ҳажнинг энг асосий амали ҳисобланади. Агар у бажарилмаса, ҳаж амали бажарилмаган ҳисобланади. 

31 августда араб телеканаллари ушбу амал бажарилишини жонли тарзда намойиш қилиб боришди.

Мавзуга оид