Фан-техника | 11:24 / 01.09.2017
17317
2 дақиқада ўқилади

Энг совуқ модда олинди

Фото: hi-news.ru

Физика курсидан маълумки, бизга “таниш” бўлган Цельсий ҳарорат шкаласидан ташқари, Кельвин шкаласи ҳам бор. Унга кўра, ноль Цельсий бўйича -273,15 ҳароратга тенг. Шу билан бирга, бу кўрсаткичга эришиш – жуда мушкул вазифа. Аввал олимлар абсолют ноль ҳароратга эришиш учун алоҳида атомларни музлатишган, бироқ молекула билан бундай ҳолат илк бора рўй берди.

Nature Physics журнали хабарига қараганда, совуқ материя Маркази физиклари ўзига хос рекорд ўрнатишди. Улар моддани абсолют нолдан миллион ҳисса даражага қадар музлатишди. Олимлар ҳароратнинг фараз қилиш мумкин бўлган минимал кўрсаткичига яқинлашишнинг уддасидан чиқишди. Аввал олимлар тажрибалар серияси давомида алоҳида атомларни музлатиб, бир кельвиннинг триллион ҳиссасига эришишган. Экспертлар бу муаммони ечиш учун иккита анъанавий ёндашувни бирлаштиришди.

Олимлар магнитли-оптик қопқон ичига жойлаштирилган фторид кальций молекуласидан фойдаланишди. Қопқон ичида модда ҳар икки лазер ёрдамида совутилди. Бу жараён давомида атомлар фотонларни ўзига сингдириб, уларни “қайта нурлантиришди”. Шундай мушкул бўлмаган усул билан ҳароратни маълум бир даражага қадар пасайтириш мумкин.

Физиклар бу тўсиқдан ўтиш учун бошқа усулни қўллашди. У бир-бирига қараб ҳаракатланувчи лазер боғламидан фойдаланишга алоқадор. Улар молекуланинг ортиқча кинетик энергиясини “олиб қўйиб”, уни керакли даражага қадар совутади. Бу ҳаракатлар ёрдамида музлатилган молекулалар ҳарорати абсолют нолдан 50 миллионли даража ҳиссасига етди. Олимларнинг сўзларига кўра, бундай ўта паст даражага қадар музлатиш молекулаларни секинлаштиради ва уларнинг хусусиятлари ҳамда тузилмасини ўрганиш имконини беради.

Мавзуга оид