8000 олиш, 8150 сотиш!
Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган барча тижорат банклари эртага, 5 сентябрь кунидан бошлаб эркин конвертация амалиётини жорий этиши кутилмоқда. «Kun.uz»нинг банк тизимида ишлайдиган манбаси хабар беришича, валюта олди-сотди кўрсаткичи 8000-8150 сўм билан бошланади.
Хорижий валютани сотмоқчи бўлган мижоз, масалан 100 АҚШ доллари учун 800 000 сўм этиб белгиланган эркин конвертация курси бўйича амалиётни бажаради. Аксинча, 100 АҚШ долларини харид қилмоқчи бўлган банк мижози 815 000 сўм этиб белгиланган курс бўйича иш тутади.
Ҳозирча бошқа хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан эркин конвертацияланиш курси белгиланмаган. Айрим тасдиқланмаган хабарларга кўра, Марказий Банк томонидан белгиланган миллий сўмнинг хорижий валютага нисбатан курси 8000 сўмгача ўзгариб боради.
Мавзуга оид
19:05 / 25.12.2024
Apple Pay ва Google Pay Ўзбекистонга киришни нега рад этаётгани маълум бўлди
11:21 / 25.12.2024
Марказий банк Исломий молиявий хизматлар кенгашига аъзо бўлди
19:16 / 12.12.2024
“Эски намунадаги 100 долларлик купюраларни айирбошлашда чекловлар йўқ” – Марказий банк
13:16 / 12.12.2024