Фан-техника | 14:43 / 04.09.2017
9203
1 дақиқада ўқилади

Audi ижтимоий тармоқлар қотилга айланиб бораётганини суратларда намойиш этди

Фото: vueltas.com

Audi автомобиллар ишлаб чиқарувчиси Saatchi & Saatchi Bulgaria агентлиги билан ҳамкорликда хавфсиз бошқарувга доир босма реклама кампаниясини йўлга қўйди. Плакатлар руль бошқариб смартфондан фойдаланиш йўлларни қабул қилишни қийинлаштиришини намойиш қилади. Кампания ҳаддан ташқари ўзига ишонган ҳайдовчиларга йўналтирилган. BigPicture ушбу "сўзловчи" суратлар билан бўлишди.

Фото: Designyoutrust.com

Биринчи плакатда манзарали асфальт йўл тасвирланган, ундаги кескин бурилишни Instagram'даги сурат тўсиб турибди. 

Фото: Designyoutrust.com

Иккинчи расмда ҳайдовчи телефонда онаси билан суҳбатлашиб туриб, темир йўлни пайқамай қолади. 

Фото: Designyoutrust.com

Учинчи плакатда ҳайдовчи ўзидан ташқари яна бир ҳаётни хавф остига қўяди: Facebook лентасини томоша қилиб туриб, йўлга югуриб чиққан кийикни кўрмай қолади. 

Мавзуга оид