Жамият | 21:23 / 04.09.2017
7221
1 дақиқада ўқилади

Шаҳзода Уильям ва Кейт Миддлтон учинчи фарзанд кутишмоқда

Фото: Instagram

Британия шаҳзодаси Уильям ва унинг рафиқаси Кейт Миддлтон учинчи фарзанд кутишмоқда. Бу ҳақда Кенсингтон саройи матбуот хизмати твиттерда маълум қилди. Туғилажак боланинг жинси ҳали номаълум.

Таъкидланишича, Британия қироличаси Елизавета II ва қироллик уйининг қолган аъзолари бу хабардан бағоят мамнун бўлганлар. Ҳомиладорлик вақтидаги баъзи ноқулайликлар сабабли Кейт Миддлтон оммавий тадбирларда вақтинчалик иштирок этмайдиган бўлди.

Айни вақтда жуфтлик икки фарзандга эга: 4 ёшли Жорж ва 2 ёшли Шартолла.

Мавзуга оид