Жамият | 17:37 / 05.09.2017
13671
1 дақиқада ўқилади

Қидирувдаги жиноятчи ушланди

2017 йил 3 сентябрь куни соат 15:00 ларда Тошкент шаҳар ИИББ ва унинг тизимларида хизмат олиб бораётган ходимлар томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, Учтепа туманида жойлашган “Назарбек” блок-постида Тошкент вилояти ҳудудидан Тошкент шаҳри ҳудудига пиёда ҳаракатланиб келаётган, 1987 йилда туғилган М.Ф.М. тўхтатилиб текширилди, деб хабар бермоқда пойтахт ИИББ. 

Текширув давомида Ф.М.М. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисмида кўрсатилган (фирибгарлик) жиноятини содир этганлиги учун унга нисбатан 2017 йил 17 август куни Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинганлиги аниқланган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Мавзуга оид