Жаҳон | 09:09 / 05.09.2017
7404
1 дақиқада ўқилади

Северо-Курильскдаги дарё ўзанини ўзгартириб, шаҳарни сув остида қолдирди

Сахалин вилояти Северо-Курильск туманида «Санву» тўфони оқибатлари бартараф этилмоқда. Бу ерда фавқулодда ҳолат тартиби жорий қилинди, деб хабар қилмоқда Интерфакс агентлиги.

«Циклон ўтиб кетди, ёмғирлар тинди, шамол сўнди. Аммо, ҳозирда биз жиддий муаммога дуч келганмиз. Кузьминка дарёси тўфон чоғида ўзанини ўзгартириб, шаҳарга кирди ва тураржой бинолари ёнидаги кўчаларда оқди. Етказилган зарар ҳисоблаб чиқилгани йўқ, аммо у ўнлаб миллион рублни ташкил этади», — деган шаҳар ҳокими ўринбосари Александр Овсянников.

Унинг қўшимча қилишича, ўзанини ўзгартирган дарё кўплаб гаражлар ва автомобилларни оқизиб кетган. Бундан ташқари уйларнинг биринчи қаватлари ҳам сув остида қолган. 

Айни вақтга келиб, сув ортга чекинган. 

Мавзуга оид