Жаҳон | 08:19 / 05.09.2017
4485
1 дақиқада ўқилади

Техасда «Ҳарви» қурбонлари сони 60 кишига етди

Фото: Reuters

АҚШнинг Техас штатида «Ҳарви» довули оқибатлари туфайли камида 60 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Associated Press ҳукумат маълумотларига асосан хабар қилмоқда.

Қурбон бўлган фуқаролар ҳаммаси бўлиб 11 округдан экани айтилмоқда. Фожиали ҳодисаларга асосан ЙТҲ ва йўллардаги сув даражасининг кескин кўтарилиши сабаб бўлган.

Энг кўп қурбонлар Ҳьюстон шаҳри ва унга яқин ҳудудлардан – сўнгги маълумотларга кўра 30 киши ҳалок бўлган.

«Ҳарви» довули штатга 25 август куни ёпирилди.

Аввалроқ довул қурбонлари сони 44 кишига етгани хабар берилганди.

Мавзуга оид