Спорт | 18:30 / 06.09.2017
27540
1 дақиқада ўқилади

Мухлислар Шаҳрам Ғиёсовни жаҳон чемпионатининг энг яхши боксчиси деб топишди

Фото: AIBA

Ҳамбургда бўлиб ўтган бокс бўйича жаҳон чемпионати якунларига кўра, Халқаро бокс федерацияси - AIBA энг яхши боксчини аниқлаш бўйича расмий твиттерида сўровнома ўтказди.

Турнирнинг энг яхши боксчиси бўлиш учун 4 нафар спортчи даъвогарлик қилди. Сўровномада Хулио Сезар ла Круз (Куба), Олександр Кижниак (Украина) ва Софиане Оуминиҳа (Франция) қаторида 69 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиб, терма жамоага ягона олтин медални келтирган  Шаҳрам Ғиёсов ҳам даъвогарлик қилганди.

Сўровнома натижаларига кўра, унда қатнашган мухлисларнинг ярмидан кўпи Шаҳрам Ғиёсовни турнирнинг энг яхши боксчиси деб топишган. Сўровномада мингга яқин твиттер фойдаланувчиси иштирок этган.

Мавзуга оид