Абдулазиз Комилов “Human Rights Watch” делегациясини қабул қилди
2017 йил 7 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов “Human Rights Watch” халқаро нодавлат ташкилотининг Европа ва Марказий Осиё бўйича бўлим бошлиғи Ҳью Уильямсон ва Марказий Осиё бўйича офис раҳбари Стивен Свердлов таркибидаги делегациясини қабул қилди.
Суҳбат чоғида икки томонлама алоқаларнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси чуқур ислоҳотларнинг яхлит дастури сифатида Ўзбекистон ва “Human Rights Watch” ўртасидаги конструктив ҳамда ўзаро ҳурматга асосланган ҳамкорлик учун янги имкониятларни очиши қайд этилди.
HRW вакиллари ўзларининг Тошкент шаҳрида ўтказилган кўпсонли давлат ва нодавлат тузилмасидаги учрашувлардан олган таассуротлари тўғрисида сўзлаб беришди.
Суҳбат давомида икки томон алоқаларидаги маълум муддат тўхталишдан сўнг шаклланаётган ҳамкорликнинг кун тартибига доир бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Мавзуга оид
16:26 / 12.12.2024
Абдулазиз Комилов Туркманистоннинг «Ҳурматли эл ёшуллиси» унвони билан тақдирланди
20:40 / 16.11.2024
HRW Исроилни Ғазо секторидаги фаластинликларни мажбуран кўчирганликда айблади
19:07 / 13.09.2024
Абдулазиз Комилов АҚШнинг Афғонистон бўйича вакили билан учрашди
11:10 / 14.08.2024