Хоразмда наркокурьер ушланди
Гиёҳванд моддаларни етиштириш, сотиш ва тарғиб қилишга қонунларда қандай жазо қўлланилганлигига қарамасдан орамизда гиёҳванд моддаларни истеъмол қилувчилар, сотувчи инсонлар топилади.
Шу боис мамлакатда ҳам бу иллатга қарши курашиш борасида кескин чоралар кўрилиб, унинг пайини қирқиш, гиёҳвандликка ружу қўйган шахсларни аниқлаш ва уларга нисбатан жазо муқаррарлигини таъминлаш бўйича қатор таъсирчан тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хоразм вилояти божхона бошқармаси ахборот хизматининг хабар беришича, 2017 йил 31 август куни Хоразм вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари, Гурлан тумани МХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Гурлан туман ҳудудида гиёҳвандлик воситаси билан ноқонуний равишда муомала қилувчи шахсларни аниқлаш мақсадида ўтказилган тезкор тадбир натижасида, Гурлан тумани Эшимжирон қишлоғи яшовчи А.Ў. назорат тартибида гиёҳвандлик воситасини сотиб олиш учун тадбирга жалб қилинган фуқаро Ш.И.га бир дона оқ қоғоз парчасига ўралган соф оғирлиги 0,71 грамм бўлган миқдордаги “марихуана” гиёҳвандлик воситасини қонунга хилоф равишда 70 000 сўмга сотаётган пайтида қўлга олинди. Шунингдек, текширув давомида фуқаро А.Ў.нинг шими чўнтагида ҳам вазни 1,09 грамм бўлган “марихуана” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.
Фуқаро А.Ў. ўз кўрсатмаларида юқорида келтирилган жами 1,80 грамм гиёҳвандлик моддасини ўзининг ҳамқишлоғи 60 ёшни қаршилаётган Х.Ю.дан 50 000 сўмга сотиб олганлигини маълум қилган.
Ушбу маълумот асосида фуқаро Х.Ю.нинг уйи белгиланган тартибда кўздан кечирилганда уйининг турли жойларига яширилган, қайта сотиш мақсадида сақлаб қўйилган жами оғирлиги 94,80 грамм бўлган “марихуана” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.
Х.Ю. гиёҳвандлик воситасини истеъмол қилиш, тақиқланган экин ҳисобланган каннабис ўсимлигини қонунга хилоф равишда экиш, кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда сақлаш жиноий жавобгарликка сазовор ижтимоий хавфли қилмиш эканлигини яхши била туриб, мазкур жиноятни содир этган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро А.Ў. ва Х.Ю.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:08
Хоразмда янги қуёш электр станцияси ишга туширилади
07:49 / 16.12.2024
6 кгдан ортиқ гиёҳвандлик воситаларини сақлаётган шахслар аниқланди
21:47 / 02.12.2024
АҚШ Хоразмдаги педофил амалдорларга санкция киритди
10:41 / 30.11.2024