Жамият | 09:42 / 08.09.2017
10808
2 дақиқада ўқилади

Миробод туманидаги кислород тўлдириш цехида ёнғин юз берди

Тошкент шаҳар Миробод тумани Иноқобод маҳалласи 8-март кўчаси 57-уйда жойлашган “Бахт хизмат” масъулияти чекланган жамиятга қарашли автокорхонани ижарага олган “Кислород-азот-газ Транс сервис” МЧЖнинг кислород балонларини таъмирлаш, тўлдириш цехида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин хавфсизлиги хизматига хабар келиб тушади, деб маълум қилмоқда “Ўзбекистон24” телеканали сайти.

Воқеа жойига ёнғин ўчириш бўлинмалари тезда етиб борди. Соҳа вакилларининг саъй-харакатлари натижасида ёнғин батамом бартараф этилди. Ёнғин натижасида цехнинг 170 кв.метр майдонидаги ички қисми ва ускуналари зарар кўрган. Тахминий сабаб: маиший газ балонларига техник хизмат кўрсатиш вақтида ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг қўпол равишда бузилиши. Воқеа жойига 5 та ёнғин ўчириш автомобиллари жалб этилган. Тан жароҳати ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмаган. 

Юнусобод тумани Минор маҳалласи Амир Темур шох кўчаси 95А-уйда жойлашган «REAL ESTATE I WESTMENT» МЧЖнинг генератор хонасининг 10 кв.м. майдонда ички қисми ва девор қопламаси ёнган. Ёнғин ўчириш вақтида жамият ишчиларидан 5 та фукаро қутқариб қолинди. Ёнғиннинг тахминий сабаби электр симларининг қисқа туташуви. Ёнғинга 4 та ёнғин ўчириш автомобиллари жалб этилган.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани Байтерак МФЙ, Бердақ кўчаси 1-уйда яшовчи Б.Каримовнинг уйида ҳам ёнғин бўлади. Воқеа жойига ёнғин ўчириш бўлинмалари етиб бориб, оловни батамом бартаф этишган. Ёнғин натижасида уйнинг 120 кв. майдонида том қисми зарарланган. Ёнғинни тахминий сабаби: электр симларидаги қисқа туташув. Ёнғинни бартараф этишга 4 та ёнғин ўчириш автомобиллари жалб этилган. 

Мавзуга оид