Фан-техника | 13:57 / 13.09.2017
5503
2 дақиқада ўқилади

Ҳиндистонда "Вконтакте" тўсиб қўйилди

Фото: РИА "Новости"

Ҳиндистонда "Вконтакте" ижтимоий тармоғи тўсиб қўйилди. Бунга мамлакатда ўз жонига қасд қилишга олиб борувчи "Кўк кит" сингари "ўйинлар" авжолгани сабаб бўлди, деб ёзмоқда The Times of India.

Фойдаланувчилар ижтимоий тармоққа киришга уриниш чоғида манзилнинг тўсилгани ҳақида хабар чиқмоқда. Шу билан бирга, "Вконтакте"га Idea ва Vodafone каби мобил тармоқлар орқали кириш мумкин бўлмоқда.

Газетанинг Электроника ва ахборот технологиялари вазирлигидаги манбалари ижтимоий тармоққа киришнинг чекланганини тасдиқлар экан, унинг вақтинчалик чора эканини айтишган. 

"Вконтакте" вақтинча тўсиб қўйилди. Биз биламизки, ушбу тармоқдан "Кўк кит" фойдаланган. Бу ўйин қанчалик тарқалганини аниқламоқчимиз. Терговчилар "Кўк кит" билан алоқаси бор бўлиши эҳтимол ўз жонига қасд қилиш ҳолатларини ва жиноятчилар қандай фаолият юритишганини аниқлайди", - деган вазирлик мулозими. 

Мавзуга оид