Спорт | 17:16 / 16.09.2017
6517
2 дақиқада ўқилади

АПЛ. Кун мутлақ антирекорд билан бошланди

Англия Премьер-лигасининг 5-туридан ўрин олган шанба кунги дастлабки учрашувда янги бош мураббийга эга бўлган «Кристал Пэлас» ўз уйида «Саутҳемптон»ни қабул қилди.

Учрашув тақдирини 6-дақиқада меҳмонлар яримҳимоячиси Стивен Дэвис томонидан киритилган ягона гол ҳал қилди. Натижада «Кристал Пэлас» Де Бурдан лавозимни қабул қилиб олган Рой Ҳожсон бошчилигидаги дастлабки мағлубиятини тан олишга мажбур бўлди.

Шу билан бирга «Кристал Пэлас» АПЛни кетма-кет бешта мағлубият билан бошлаб, уларда бирорта ҳам тўп кирита олмаган биринчи жамоага айланди. Шунингдек «бургутлар» АПЛда энг узоқ вақт давомида гол кирита олмаслик бўйича «Ньюкасл томонидан ўрнатилган 11 йил олдинги антирекордни ҳам такрорлади.

Жамоа ҳозирча АПЛ турнир жадвалида сўнгги 20-ўринга муқим жойлашиб олган. «Саутҳемптон» 8 очко билан 5-поғонагача кўтарилди.

Англия премьер-лигаси, 5-тур

Кристал Пэлас – Саутҳемптон 0:1 (0:1)
Гол: 
Дэвис (6).
Кристал Пэлас: Ҳеннесси, Шлупп, Дэнн, Уорд, Панчон, Кабай, Таунсенд, Макартур (Миливоевич, 69), Лофтус-Чик (Сако, 78), Фосу-Менса, Бентеке.
Саутҳемптон: Форстер, Йосида, Бертран, Соареш, Худт, Ромеу, Лемина, Дэвис, Тадич (ван Дейк, 87), Редмонд (Уорд-Проуз, 85), Лонг (Габбьядини, 90).
Огоҳлантиришлар: Кабай (33), Панчон (50), Уорд (56), Макартур (67), Лонг (77), Дэнн (82).

Мавзуга оид