Спорт | 13:47 / 18.09.2017
37493
2 дақиқада ўқилади

Видео: Йилнинг энг хунук голи

Германияда ўтган ҳафтада икки гол шов-шувга айланди. Аввалига иккинчи бундеслигада «Боҳум» футболчиси Феликс Бастианс «Дармштадт» билан учрашувда ўзига қўполлик ишлатилмаганини айтиб, ҳакамни пенальтини бекор қилишга кўндириб, рақиб футболчилари ва мухлисларнинг олқишларига сазовор бўлганди. У йил фейр-плейларидан бирини кўрсатиб берди.

Бундеслиганинг учинчи дивизионида эса қоидалар бошқачароқ бўлиб чиқмоқда. Камида «Карл Цейсс» ҳужумчиси Сорен Айссман учун.

«Карл Цейсс» ва «Меппен» жамоалари ўйинидаги вазиятлардан бирида икки жамоа футболчилари тўқнашуви натижасида мезбонлар футболчиси жароҳат олиб, ётиб қолади. Меҳмонлар футболчилари бу вақтда ўйинни тўхтатишиб, жароҳатланган футболчига ёрдам кўрсатилишини кутишади, аммо Айсманн ҳимоячилар ҳаракатсиз қолганидан фойдаланиб, тўпни эгаллаб олдинга югуради ва дарвозани ишғол этади.

Тортишувлардан кейин гол ҳисобга олинади, «Карл Цейсс» футболчилари ва Айссман бу голни нишонлашади, ўйин якунида Айсман иккинчи голни ҳам урган.

«Мен улар нега ғазабланишганини тушунмаяпман, мен ахир футболчи йиқилиб ётганини кўрмагандим», – дея ўзини оқлашга ҳаракат қилган ўйиндан кейин Айсманн.

Меҳмонлар жамоаси мураббийи вазиятни изоҳлашга тили ожиз экани, мезбон жамоа вакили бўлганида бу эпизод билан ғурурлана олмаган бўлишини айтган.

Мавзуга оид