BMW Tesla Model S рақобатчисини тақдим этди
Электромобиллар аллақачон ноёблик даражасидан тушиб, аста-секинлик билан бўлса-да, истеъмол бозорига кириб келмоқда. Электрокарлар орасида донғи кетган моделлардан бири эса, шубҳасиз, Tesla Model S автомобилидир. Аммо, тез орада, Илон Маск ғоясининг жиддий рақиби пайдо бўладиган кўринади. Бу машҳур автомобиль гиганти BMW томонидан ишлаб чиқарилучи электромобиль бўлади.
Таъкидлаш керак, таъбир жоиз бўлса, кўплаб моделлар Tesla Model S электрокари «панжасига панжа уриш»га уриниб кўрди. Айтайлик, Nissan Leaf, Chevrolet Bolt ва бошқа қатор стартаплар шулар жумласидан. Аммо уларнинг кузови одатдаги 4 эшикли седандан фарқланади. BMW компаниясининг янги электрокари айни шу тоифага тегишли бўлади. Ҳозирда Model S рақобатчисининг концепти тайёр. У i Vision Dynamics номи билан аталган.
Компания раҳбарияти ўзининг янги электрокарининг якуний номини маълум қилганича йўқ. Бироқ, у BMW i5 деб номланиши ҳақида тахминлар бор. Унинг қачондан серияли ишлаб чиқила бошлаши ҳам маълум эмас. BMW вакилларининг таъкидлашича, янги модель 2025 йилгача мўлжалланган кенг қамровли янгиланишларнинг бир қисми бўлади. Ушбу янгиланиш дастури доирасида 25 та электрокар тақдим этилади. Уларнинг 12 таси тўлиқ электрли, қолгани гибридли машиналар бўлади.
Техник кўрсаткичларига тўхталадиган бўлсак, BMW i Vision Dynamics бир марта қувватлангач 600 км масофани ортда қолдира олади. Электромобилнинг энг юқори тезлиги соатига 200 км билан чекланган бўлади. У 0 дан 100 км/соат тезликка 4 сонияда эришади. i Vision Dynamics дизайни ҳақида гапирадиган бўлсак, бу ерда Tesla таъсири яққол кўзга ташланади. Кузовнинг агрессив чизиқлари узун ғилдираклар базаси билан бирга нигоҳни ўзига тортади. BMW Group Desig вице-президенти Эдриан ван Хойдонкнинг айтишича, «BMW i3 ва BMW i8 амалда шаҳар ҳамда спорт машиналари ҳисобланади. BMW i Vision Dynamics эса оралиқдаги бўшлиқни тўлдиради ва барча BMW автомобилларига хос бўлган жиҳатлар — юқори ҳаракатчанлик, нафислик ва қулайликни мужассам этади».
Мавзуга оид
13:31 / 23.12.2024
BMW Россияга автомобил етказиш билан боғлиқ қонунбузарликларни тан олди
22:57 / 21.12.2024
Фарғонадаги портлаш, Жиззахга янги ҳоким ва кадастрдан тадбиркорларга “қора хат” — ҳафта дайжести
18:36 / 20.12.2024
Тошкентдаги электромобилларни қувватлаш станцияларини демонтаж қилиш буюрилди
21:18 / 17.12.2024