Жамият | 10:43 / 19.09.2017
41112
1 дақиқада ўқилади

Келесда 18 ёшли йигит қасддан одам ўлдирди

Тошкент вилояти прокуратура

Тошкент тумани Келес шаҳрида қасддан одам ўлдириш жинояти содир қилинди. Бу ҳақда Тошкент вилояти прокуратураси хабар берган.

Хусусан, 17 сентябрь куни тунги вақтда туманда яшовчи А.З. (1999 й.т.) тумандаги уйлардан бирига дераза орқали кириб, пичоқ билан қуролланган ҳолда мазкур уйда яшовчи ухлаб ётган фуқароларга ҳужум қилган.

Етказилган кўплаб жароҳатлар натижасида 1988 й.т. аёл киши ҳалок бўлган. Унинг турмуш ўртоғи (1987 й.т.) жиноят вақтида уйғониб, тажовузкорни тўхтатмоқчи бўлган, бироқ у ҳам оғир тан жароҳатлари олган (шифохонага жойлаштирилган).

Олиб борилган тезкор-тергов ҳаракатлари натижасида А.З. ушланди.

Ҳозирги вақтда жиноятнинг сабаблари аниқланмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид