Жамият | 19:58 / 20.09.2017
18105
1 дақиқада ўқилади

Испания оролларида 700 килограммли тошбақа топилди

Фото: ©lavanguardia.com

Испаниянинг Марсеме туманидаги Калелье соҳилларида оғирлиги 700 килограмм бўлган икки метрли тошбақа ўлик ҳолда топилди. La Vanguardia газетаси шу ҳақида хабар берди. 

Маҳаллий биологларнинг маълум қилишича, судралиб юрувчиларнинг бу турини Ўрта ер денгизида икки минг йилда кўпи билан 10 мартагина кўришган. 

Бундай қалин терили тошбақалар тропик ва субтропик сувларни маъқул кўришади, айниқса — Жанубий Америкада. Улар мавжуд тошбақалар орасида энг йирик денгиз тошбақалари ҳисобланади. Уларнинг физиологияси катта масофаларга сузиш учун ўз тана ҳароратини бошқариш имконини беради.

Тошбақанинг жасади тадқиқот учун Барселона Университетига йўлланди. 

Мавзуга оид