Фан-техника | 23:42 / 28.09.2017
9406
1 дақиқада ўқилади

LG чивинларни ҳайдайдиган смартфон яратди

Фото: LG

LG компанияси чивинларни ҳайдайдиган ноодатий K7i смартфонини яратди. Қурилма буни ультратовуш ёрдамида амалга оширади. Компанияда таъкидланишича, смартфон таратадиган ультратовуш тўлқинларини инсон қулоғи илғай олмайди, бироқ у ҳашаротлар учун жуда ёқимсиз ҳисобланади, деб хабар бермоқда Mashable.

Смартфоннинг қолган кўрсаткичлари ҳақида гапирилса, у 854×480 нуқтали 5 дюймли экран, 4 ядроли MT6580M процессори, 1 Гб тезкор хотира ва 8 Гб ички хотира, 8 Мп ли камера ҳамда стандарт датчиклар билан жиҳозланган.

K7i’нинг нархи 120 долларни ташкил қилмоқда. Ҳозирча қурилмани Ҳиндистонда сотиш мўлжалланмоқда. 

Фото: LG
Фото: LG
Фото: LG
Фото: LG

 

Мавзуга оид