Ўзбекистон | 15:45 / 28.09.2017
17180
2 дақиқада ўқилади

ОТБ 2017 йилда Ўзбекистонда ЯИМ ўсиши прогнозини пасайтирди

Фото: Getty Images

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) 2017 йилга мўлжалланган Ўзбекистонда ЯИМ ўсиши прогнозини 0,2 фоиз пунктига - 6,8 фоизга туширди. Бу ҳақда банкнинг «Осиё ривожланишининг янгиланган таҳлили - 2017» шарҳида хабар берилган.

Банкнинг прогнозларига кўра, Ўзбекистон иқтисодиёти 2018 йилда 7,3 фоизга ўсади. Прогноз 0,2 фоиз пунктига яхшиланди.

Банк мутахассислари таъкидлашларича, Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши бироз заифроқ бўлади, чунки иқтисодиёт сўмнинг девалвацияси ва валюта сиёсатини эркинлаштиришга мослашмоқда. ОТБ мутахассисларининг қўшимча қилишларича, ушбу ислоҳотлар 2018 йилда ялпи ички маҳсулотнинг ўсишига олиб келади.

Шу билан бирга, ОТБ Ўзбекистонда 2017 йилда инфляция даражаси бўйича ўз прогнозини 9,5% дан 11% га ва 2018 йилда эса 10% дан 12% гача кўтарган. Банкнинг таъкидлашича, 2017 ва 2018 йилларда нархларнинг кўтарилиши миллий валюта курсининг девалвацияси билан боғлиқ. 

ОТБ маълумотларига кўра, Ўзбекистонда жорий амалиётлар ҳисоби қолдиғи 2017 йилда ЯИМдан 0,1 фоизлик даражада (ОТБнинг апрель прогнози – ЯИМдан 0,2%) ва 2018 йилда 0,5 фоизлик (0,4%) даражада бўлади.

Ҳисоботда таъкидланишича, Ўзбекистоннинг давлат қарзи ЯИМдан 15,1 фоизни ташкил этади.

«Осиё тараққиёти таҳлили» ва «Осиё тараққиётинининг янгиланган таҳлили» - бу ОТБнинг  асосий иқтисодий нашрлари бўлиб, Осиё ва Тинч океан минтақасидаги мамлакатлар учун иқтисодиёт ҳолати таҳлили ва прогнозларни ўз ичига олган.

Мавзуга оид