«Навбаҳор» - «Пахтакор» учрашувидан кейинги матбуот анжуманида можаро келиб чиққан
Ўзбекистон чемпионатининг 23-туридан ўрин олган «Навбаҳор» ва «Пахтакор» жамоалари ўртасидаги учрашувдан (2:0) сўнг тошкентликлар бош мураббийи Шота Арвеладзе иштирокида ташкил этилган матбуот анжуманида можаро келиб чиққан. Бу ҳақда Tribuna.Uz‘га вазиятдан хабардор манба маълумот берган.
Гап шундаки, матбуот анжумани вақтида Шота Арвеладзега «Пахтакор»нинг олдинги учрашувларда «Навбаҳор»ни ҳалол йўл билан ютмагани ҳақида савол берилган. Маълумотларга кўра, савол муаллифи журналист бўлмаган ва ёнида журналистлар учун бериладиган аккредитацияси ҳам бўлмаган ва катта эҳтимол билан у оддий мухлис бўлган. Арвеладзе унинг саволига жавоб бера олмаслигини, олдинги учрашувлар пайтида Ўзбекистонда ишламаганини билдирган.
Аммо баъзи савол-жавоблардан кейин бошқа бир журналист аккредитациясига эга бўлмаган номаълум шахс кириб, Арвеладзега «Пахтакор»нинг шу пайтгача ҳалол ютмагани мазмунидаги саволни қайтарган. Биринчи бўлиб ўша саволни берган мухлис бунга қарсак билан муносабат билдирган. Табиийки бу Шота Арвеладзенинг жаҳлини чиқарган ва у эътироз билдирган.
Шу вазиятда «Пахтакор» матбуот хизмати вакили Беҳзод Назаров вазиятга аралашиб, бу каби провакацион саволларни бермасликларини илтимос қилган. Саволни берган мухлислар «Пахтакор» матбуот хизмати ходимига эътироз билдирган. Бундан кейин Беҳзод Назаровнинг ҳам жаҳли чиққан ва мухлислар билан оғзаки айтишувга киришиб кетган. У «Навбаҳор»нинг ўз вақтида «Пахтакор»га қарши учрашувларнинг бирида нотўғри пенальти тепганини эслатган.
Охир-оқибатда иккала томон ҳам даҳанаки айтишувга киришиб кетган ва иккала томон ҳам бир-бирига нисбатан ҳақоратли сўзлар ишлатиб сўкинган. Бу вақтда «Пахтакор» бош мураббийи Шота Арвеладзе матбуот анжуманини тарк этиб бўлган.
Ҳозирча бу борада ҳеч қандай расмий хабар ёки маълумот берилмаган. Маълумот учун учрашувда ПФЛ вакили сифатида А. Фролов қатнашган.
Мавзуга оид
17:46 / 25.12.2024
«Пахтакор» Игор Сергеев жамоага қайтганини эълон қилди
17:42 / 04.12.2024
«Пахтакор» бюджети 100 миллиарддан ошади». Ортиқхўжаев қониқарсиз натижа, янги мураббий, Черан ва режалар ҳақида
12:00 / 04.12.2024
«Пахтакор» португалиялик янги бош мураббийини таништирди
18:13 / 21.11.2024