Жаҳон | 19:20 / 04.10.2017
14891
1 дақиқада ўқилади

Ироқда 3 кунлик мотам эълон қилинди

Фото: Anadolu

Ироқ ҳукумати мамлакатнинг аввалги президенти Жалол Талабоний вафоти муносабати билан 3 кунлик мотам эълон қилди. Бу ҳақда Ироқ бош вазири маъмурияти маълум қилди.

Курд ва ироқ давлат арбоби Жалол Талабоний 3 октябрь куни 83 ёшида Германияда вафот этди. 

Талабoний 2012 йилда инсульт касаллигини бошдан ўтказганди.

У 2005 йилдан 2014 йилгача Ироқ президенти бўлган.

Мавзуга оид