Жамият | 08:03 / 05.10.2017
7268
1 дақиқада ўқилади

Перуда ҳарбий самолёт полиция бўлимига бориб урилди

Перудаги Масамари авиабазасида мамлакат ҳарбий-денгиз кучларининг Ан-32 самолёти полиция бўлимига бориб урилди. Бу ҳақда El Comercio нашри хабар бермоқда.   

Нашрда таъкидланишича, самолёт полиция бўлимига урилишидан олдин учиш-қўниш йўлаги ташқарисига чиқиб кетган. Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа самолёт тормоз тизимининг носозлиги сабабли юз берган. Воқеанинг расмий сабаби тергов якунлангандан кейин маълум бўлади.

Diario Correo нашрининг таъкидлашича, воқеа вақтида самолёт бортида 70 га яқин ҳарбий бўлган. Маълум қилинишича, тўқнашув оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

Мавзуга оид