Light | 19:00 / 07.10.2017
135350
4 дақиқада ўқилади

Асалнинг сиз билмаган 12 шифобахш хусусияти

Фото: Лайфхакер

Асал — нафақат ширинлик, балки соғлиқдаги кўплаб муаммоларни бартараф этишдаги ёрдамчимиз ҳам.

Шуни ёдда тутиш керакки, 1 ёшгача бўлган болалар ва аллергиядан азият чекувчиларга асал истеъмол қилиш мумкин эмас. Асал даволанишдаги асосий эмас, ёрдамчи восита ҳисобланади. "Лайфхакер" асалнинг сиз билмаган 12 шифобахш хусусияти ҳақидаги мақоласи билан бўлишди.

1. Акнени даволаш

Асалли ниқоб юздаги доғ ва қизаришлардан фориғ бўлишга ёрдам беради. Уни тайёрлаш учун 1 ош қошиқ асал ва 1 чой қошиқ зайтун ёғини яхшилаб аралаштириш керак. Ҳосил бўлган массани юзга суриб, 20 дақиқадан сўнг илиқ сув билан ювиб ташлаш лозим. Асал юз терисини тозалаб, унга тетиклик бахш этади.

2. ГЭРКни даволаш

Гастроэзофагель рефлюкс касаллик (ГЭРК) — жиғилдон қайнаши билан бирга кузатиладиган қизилўнгач яллиғланиши. Асал ошқозондаги кислоталилик даражасини нормаллаштиради.

Қизилўнгачнинг шиллиқ қаватини юмшатиш ва тиклаш учун кунига икки марта овқатдан бир соат олдин 1 чой қошиқ (5 мл) асал қабул қилинади.

3. Стоматитни даволаш

Асал кичик яллиғланишларни енгишга ёрдам бериб, стоматит белгиларини енгиллаштиради.

Пахтани сув билан хўллаб, уни оғиздаги яраларга теккизинг. Сўнгра қуруқ пахтали чўп ёрдамида оз миқдордаги асал билан ишлов беринг. Мазкур муолажани кунига бир неча марта такрорланг.

4. Йўтални даволаш

Фото: healthawareness.co.uk

200 г илиқ сувда ярим чой қошиқ қаҳва ва 2,5 чой қошиқ асални аралаштиринг. Кунига уч маҳал қабул қилинг. Асал томоқни юмшатади ва уни дағалликдан халос этади. Кофеин эса бронхларни кенгайтириб, нафас олишни енгиллаштиради.

5. Экзема ва себорея дерматитини даволаш

Экзема терининг дағаллашиши, қизариши, қичиши ва табиийки, қонашига олиб келади. Себорея дерматитида худди шу белгилар юзда ва бошда пайдо бўлади.

Касаллик белгиларини енгиллаштириш учун ҳар куни жароҳат жойига асалли боғламани қўйиб, 3 соатга қолдиринг.

6. Тумовни даволаш

Асал шунингдек тумов белгиларини енгиллаштиришга ҳам ёрдам беради. Агар тумовга йўлиққан бўлсангиз, ҳар уч соатда 1 ош қошиқдан асал енг. Асал чой эса вируслар билан курашда ёрдам бериб, иммунитетни мустаҳкамлайди.

7. Уйқусизликни даволаш

1 ош қошиқ асални бир пиёла сутга солиб аралаштиринг. Таъм бериш учун унга ваниль ёки долчин қўшиш мумкин.

Сут таркибида мелатонин ва триптофан мавжуд - улар тинчлантирувчи хусусиятларга эга бўлиб, уйқуни нормаллаштиради. Асал эса триптофаннинг мияга тезроқ етиб боришига ёрдам берувчи инсулин ишлаб чиқаришни рағбатлантиради. 

8. Жароҳатларни даволаш

Фото: wday.ru

Кесилган ёки тирналган жойга асалли боғлама қўйинг. Бу унга вирус тушишининг олдини олади. Асал дефенсин-1 оқсили туфайли антибактериал хусусиятга эгадир. Ушбу оқсил асаларилар иммун тизимининг бир қисми ҳисобланади. Шунинг учун асал бактерияларни қуритиб, йўқ қилади.

9. Бавосилни даволаш

1 чой қошиқ асал, 50 мл зайтун ёғи ва 50 г асалари мумидан мазь ҳосил қилинг. Уни докага суриб, кунига икки маҳалдан оғриқли жойга қўйинг. Бу оғриқ, қон кетиш ва дағаллашув жараёнларини камайтиради.

10. Оддий учуқни даволаш

Лаб атрофидаги учуқни даволаш учун кунига тўрт марта асалга ботирилган боғлама қўйинг.

11. Дағаллашган лабларни даволаш

Асалдан лаб учун скраб сифатида фойдаланинг. У юмшатувчи ва намлантирувчи таъсирга эга.

12. Спорт билан шуғуллангандан кейин қайта тикланиш

Фото: wallpapersok.com

Асал спорт билан шуғуллангандан кейин қондаги қанд миқдорини нормаллаштиради. Агар машғулотлар вақтида асал қабул қилсангиз, бу ҳатто спортдаги ютуқларингизни яхшилаши мумкин.

Мавзуга оид