Light | 20:01 / 07.10.2017
33384
2 дақиқада ўқилади

Энг бефойда тиббий муолажалар маълум қилинди

Фото: flickr.com/Enrique Saldivar

АҚШнинг Мэриленд университети олимлари энг самарасиз диагностик муолажалар ва даволаш усуллари ўнталигини маълум қилишди, деб ёзмоқда Science Alert портали.

Олимлар тиббиёт ва биологияга оид мақолалар маълумотлар базаси PubMed’да "ҳаддан ташқари қўллаш" тушунчаси ҳамда даволаш усулларининг "мос бўлмаган, шарт бўлмаган ва ҳаддан зиёдлиги" ҳақида эслатмалар берилган мақолаларни излашган. Излаш натижасида 2 мингдан кўпроқ мақола топилган ва улардан 122 таси ажратиб олинган. Уларда терапия беморга даводан кўра, зиён етказиши мумкин бўлган ҳолатлар ҳақида гапирилган.

Диагностиканинг энг баҳсли усули трансэзофагеал эхокардиография эканлиги аниқланди. Бу муолажада инсоннинг юрак-қон томир тизими қизилўнгачга жойлаштирилган датчик орқали тадқиқ қилинади. Олимларнинг фикрича, бу усул ёрдамида олиш мумкин бўлган қўшимча маълумот бунда қўлланадиган оғриқни қолдириш билан боғлиқ хатарларни оқламайди.

Кейинги ўринда ўпканинг компьютер томография аниографияси келмоқда. Бу усул махсус компьютер ёрдамида танада қон оқишининг ҳолатини билишга ёрдам беради. Олимларнинг фикрича, бу муолажада инсон радиация дозаси олади.

Етакчи учликни енгил респиратор бузилишларга эга беморларда ўтказиладиган компьютер томографияси якунламоқда. Бу усул билан даволашда компьютер томографияси ҳеч қандай фойда келтирмайди: мисол учун, олинган суратлар беморда аслида йўқ бўлган бирор-бир патологияни кўрсатиши мумкин.

Ушбу рўйхатдан шунингдек каротид артерияси УТТси, стентлаш, простата бези саратонини даволашнинг тажовузкор усуллари ва ҳаттоки антибиотиклар қабул қилиш ҳам ўрин олди. Аниқланишича, улар ҳар доим ҳам фойда беравермайди: тадқиқотга кўра, 2010 йилдан 2011 йилгача минг одамга 506 рецепт тўғри келган ва улардан 353 тасида беморлар даво топишган.

Мавзуга оид