Ўзбекистон | 09:23 / 10.10.2017
19836
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда 2000-йиллар ўрталарида ёпилган йўл очилди

Тошкентда Марказ-5, “Жасорат” ҳайкалидан Мустақиллик майдонига элтувчи Шароф Рашидов шоҳкўчасининг бир қисми транспорт ҳаракати учун яна очилди.

Бу ер 2000-йилларнинг ўрталарида ёпиб қўйилганди. Аввалги йўл жойлашган ерда эса ўзига хос яшил ҳудуд барпо этилган.

Қурувчилар бир неча кун ичида яшил ҳудудни буткул тозалаб ташлашди ва асфальт ётқизишди. 9 октябрдан бошлаб Шароф Рашидов шоҳкўчасининг бу қисмида транспорт ҳаракати тикланди.

Ушбу йўлнинг очилиши Амир Темир шоҳкўчасидаги тирбандликнинг олдини олишда қўл келиши лозим. У Юнусобод туманини Тошкент маркази билан боғлайди.

Фото: twitter.com/@Shef_uz

Мавзуга оид