Спорт | 22:00 / 13.10.2017
10897
1 дақиқада ўқилади
Кирсан Илюмжинов Халқаро шахмат федерацияси президенти лавозимидан четлатилди
Халқаро шахмат федерацияси (ФИДЕ) ижроия қўмитаси Кирсан Илюмжиновни ФИДЕ президенти лавозимидан четлатди.
ФИДЕ ижроия қўмитасининг 37 нафар аъзоси Антальядаги конгрессда Илюмжиновнинг янги президентлик муддатига илгари сурилишига қарши чиқдилар, 20 аъзоси уни қўллаб-қувватладилар.
Конгрессда федерация раҳбари ваколатларининг Илюмжинов ўринбосари Георгиос Макропулосга топширилишига қарор қилинди. FIDE ижроия қўмитаси аъзолари бу қарорни бир овоздан қабул қилишган.
Таъкидлаш жоизки, Илюмжинов федерацияни 1995 йилдан бошқариб келган.