Жаҳон | 22:46 / 16.10.2017
23217
2 дақиқада ўқилади

Атамбоев Қозоғистон МАКнинг сайловга келмаганига муносабат билдирди

Фото:Sputnik / Табылды Кадырбеков

 

"Қозоғистон марказий сайлов комиссиясининг кузатувчи сифатида келмаслиги ҳақида ўқиб кулгим келди. Улар бизга нимани ҳам ўргатиши мумкин?" - деди Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев давлат раҳбари сайловларида халқаро кузатувчилар миссиялари раҳбарлари билан учрашувда.

Унинг сўзларига кўра, қўшни мамлакатда сайловдаги иштирок 98 фоизни ташкил қилмоқда, ғолиб бўлган номзод эса сайловчиларнинг 99 фоиз овозига эга бўлади.

Атамбоевнинг таъкидлашича, Қирғизистондаги сайловлар адолатли ўтди. "Мен ўз вақтида депутатлик учун уч марта номзодимни қўйганман, бир марта мандат топшириб, президентликка номзодимни қўйганман", - деди давлат раҳбари. 

"2007 йилда ўша вақтдаги президент маъмуриятининг раҳбари келиб, етти мандатни таклиф қилган. Ўшанда мен унга завод ишчисига хос жавоб берганман, кейин у менга тўққиз мандат таклиф қилган, шунақаси ҳам бўлган".    Алмазбек Атамбоев

Таъкидлаш жоизки, куни кеча Қирғизистонда давлат раҳбари сайловлари бўлиб ўтди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ҳукумат партияси номзоди Сооронбой Жээнбеков етакчилик қилмоқда.

Мавзуга оид