Жаҳон | 23:04 / 17.10.2017
11200
2 дақиқада ўқилади

Зимбабведа жаллод лавозимига 50 дан кўпроқ одам қизиқиш билдирди

Фото: AP Photo / Tsvangirayi Mukwazhi

Зимбабведа 10 йилдан бери бўш қолаётган жаллод лавозимига 50 дан кўпроқ одам ишга қабул қилиш аризасини топширди. Бу ҳақда мамлакат адлия вазири ўринбосари Виргиния Мабхиза маълум қилди.

Зимбабведа ўлим жазоси дорга осиш орқали амалга оширилади. Охирги марта олий жазо 2005 йилда ижро этилган, бироқ мамлакат ҳукумати ўлим жазосига расман мораторий эълон қилмаган.

"Одамлар катта қизиқиш билдирмоқдалар. Ушбу ишга муносабат билдирганлар кўп бўлди, биз жаллод лавозимини эгаллаш учун эркаклар билан бир қаторда аёллардан ҳам аризалар олдик. Биз бир неча ой ичида 50 дан кўпроқ ариза олдик", деб айтди Мабхиза. Бироқ у ушбу лавозимга аниқ бир киши қачон тайинланишини маълум қилмаган.

Нашрнинг таъкидлашича, Зимбабвенинг собиқ адлия вазири Эммерсон Мнангагва ўлим жазосига қатъиян қарши чиққан, бироқ унинг издоши Хаппитон Боньонгве бу масала борасида ўз фикрини ҳали баён этмади.

Мавзуга оид