Жамият | 09:33 / 18.10.2017
17102
1 дақиқада ўқилади

Click орқали ўғрилик қилган қиз қўлга олинди

Фарғона шаҳрида яшовчи, 1995 йилда туғилган, “АЗОТ” ОАЖда ҳисобчи бўлиб ишловчи Б.Д. ўзи билан бирга ишловчи М.Н.нинг пластик карточкасидаги 1 миллион 500 минг сўм пулини “Click” тизими орқали яширин равишда ўғирлаб олган. Бу ҳақда KUN.UZ’га Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу жиноят М.Н.нинг ИИБга ёзган аризасига асосан олиб борилган тезкор-тергов ҳаракатлари натижасида фош этилди. 

Ҳозирда ушбу жиноятни содир этган Б.Д.га нисбат жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Мавзуга оид