Ўзбекистон | 11:00 / 19.10.2017
17061
1 дақиқада ўқилади
Хабар хато. Тошкент шаҳар матбуот хизмати иситиш мавсуми 19 октябрдан бошланишини инкор этди
Kun.uz сайтида 18 октябрь куни кечқурун соат 21:15да эълон қилинган «Тошкентда 19 октябрдан иситиш мавсуми бошланади» сарлавҳали хабар асоссиз бўлиб чиқди.
Сайт ходими Тошкент шаҳри матбуот хизмати билан боғланмаган ҳолда шундай хабар бергани маълум бўлди.
Шаҳар матбуот хизмати таҳририят билан боғланиб, хабардаги барча маълумотларни инкор этди.
У ҳозирча иситиш мавсуми қачон бошланиши маълум эмаслигини қўшимча қилди.
Таҳририят асоссиз хабар учун пойтахт матбуот хизматидан ҳамда ўқувчилардан узр сўрайди ва хатога йўл қўйган ходимга чора кўрилишини маълум қилади.
Маълумот учун, иситиш қурилмалари ёқилиши учун камида беш кун қаторасига кундузи ҳаво ҳарорати +8 даражадан паст бўлиши керак.