Жамият | 15:10 / 19.10.2017
17908
1 дақиқада ўқилади
Кексаликни соғлом қарши олиш усули маълум қилинди
Буюк британиялик олимлар гуруҳи кексаликни соғлом жисмоний ҳолатда қарши олишнинг самарали усули ҳақида маълум қилди. EurekAlert! портали шу ҳақида хабар берди.
Тадқиқотда 1946 йилнинг мартида туғилган мингга яқин британиялик иштирок этган. Олимлар уларнинг онгли ҳаёт давомидаги овқатланиш тарзини кузатишди, кексаликда эса - жисмоний саломатлигини. Улар бутун ҳаёти давомида шубҳали замонавий парҳезга риоя қилишди ва шу кунларгача бошқаларга нисбатан соғлом ҳолатда етиб келишди.
Тадқиқотнинг етакчи муаллифи Сиан Робинсоннинг таъкидлашича, тўғри овқатланиш катта ёшлиларнинг жисмоний салоҳиятига ижобий таъсир кўрсатади. Гап қайта ишланмаган маҳсулотлар, мева ва сабзавотлар, шу билан бирга донли экинлар ҳақида кетмоқда.