Ўзбекистон | 22:25 / 19.10.2017
40660
1 дақиқада ўқилади
Молия вазирига ўринбосар тайинланди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев қарори билан Каримов Анвар Расулович молия вазирининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.
Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар Анвар Каримов Сирдарё вилояти ҳокимияти молия бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
Анвар Каримов солиқ ва божхона-тариф сиёсати, бухгалтер ҳисоб-китоби ва аудит методологияси, нархларни шакллантириш ва ҚҚС бўйича ошган суммани қайтариш, агросаноат комплекси молиявий ишлари ва давлат солиқ назорати инспекцияси масалаларини мувофиқлаштириб боради.