Жамият | 07:38 / 21.10.2017
25388
2 дақиқада ўқилади

Халқаро анжуман иштирокчилари Анвар қори Турсунов билан учрашди

Шу кунларда Ўзбекистон йирик исломий халқаро илмий-амалий анжуманга мезбонлик қилмоқда. “Ислом ҳамжиҳатлиги: Ўзбекистон ва Озарбайжон мисолида” номли анжуман иштирокчилари Ўзбекистоннинг диққатга сазовор жойлари, масжид, мадрасаларни зиёрат қилмоқдалар.  

Фото: vakillik.uz

Мартабали меҳмонлар 19 октябрь куни Тошкент шаҳрининг яна бир муаззам мажмуаси “Минор” жоме масжидига ташриф буюрдилар. Бу ерда мартабали меҳмонларни кутиб олган Тошкент шаҳар бош имом хатиби Анвар қори Турсунов масжид Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, мустақиллик асосчиси, барча соҳаларда юрт тараққиётини таъминлаган Ислом Каримовнинг бевосита амалий ғоя ва ташаббуслари билан бунёд этилгани, жоменинг қурилиш жараёни, ундаги шарқона ва миллий безак ишлари доимо у кишининг эътиборларида бўлган ҳақида сўзлаб берди. 

Шундан сўнг, меҳмонлар масжидда Пешин намозини адо этишди. Юртимиздаги масжид ва мадрасалар кўрки, улардаги аҳил жамоат файзига юксак баҳо берган уламолар қўшни мамлакатларнинг эзгулик ва маърифат йўлидаги алоқалари доимо мустаҳкам бўлишини тилаб дуолар қилдилар.

Фото: vakillik.uz
Фото: vakillik.uz
Фото: vakillik.uz
Фото: vakillik.uz
Фото: vakillik.uz
Фото: vakillik.uz
Фото: vakillik.uz

 

Мавзуга оид