Жамият | 18:30 / 24.10.2017
29363
3 дақиқада ўқилади

Қирғизистон-Қозоғистон чегараси. 9 километр узунликдаги муаммо

Қозоғистон билан чегарадаги «Ак-Жол» ва «Ак-Тилек» назорат-ўтказиш пунктларида вазият ҳамон мураккаб бўлиб турибди, деб хабар қилади Қирғизистоннинг 24.kg нашри.

Қайд этилишича, эрталабки соат 8:30да Кант шаҳри яқинидаги, чегарага олиб борувчи йўлда тахминан 500 та машина навбат кутиб турган. «Ечими топилмаётган муаммонинг узунлиги 9 километрни ташкил этади», дея ёзади нашр.

Чегарачиларнинг сўзларига кўра, бир сутка давомида назорат-ўтказиш пунктидан тахминан 130 та юк машинаси ўтган, бир соат ичида 5-6 та машина ўтказилмоқда. Юк автолари ўз чизиғи бўйлаб ҳаракатланмоқда, енгил машиналар эса навбатда туришибди.

Узоқ масофаларга юк ташийдиган ҳайдовчиларнинг «24.kg» нашрига айтишича, аслида беш кун аввал навбатнинг энг охирида турганлар, фақат бугун назорат-ўтказиш пунктига яқинлашган.

Фото: 24.kg

Уларнинг сўзларига кўра, маҳаллий аҳоли ва ташкилотлар озиқ-овқат олиб келиб, уларни боқишмоқда.

Фото: 24.kg

«Бизга ҳар куни иссиқ овқат олиб келишади. Қозоқ ва беларусларнинг ўзлари айтишмоқда, қаерда шундай ҳолатга тушишган бўлса, ҳеч қачон бундай муносабатга дуч келишмаган. Бу бўйича қирғизларга гап бўлиши мумкин эмас!» - деган ҳайдовчилар.

Фото: 24.kg
Фото: 24.kg

Қозоғистон томонидан ҳам юк машиналари навбати пайдо бўлган. Ҳайдовчиларнинг айтишича, унинг узунлиги икки километрдан ортиқ, ҳамда ўтказиш имконияти ҳам шундай – соатига 5 та машинадан.

«У ерда навбат нега пайдо бўлганини биласизми? Сабаби Россиядан Қозоғистонга қўйишмаган. У ерда ҳам йигитлар 10 кунлаб кутишган. Куни кеча эса уларни киритишди, уларнинг ҳаммаси бу ергача етиб келди. Бироқ у ерда уларга овқат беришмаган, буни бу ерга етиб келган йигитлардан эшитдик», - дея қўшимча қилиб ўтишган ҳайдовчилар.

«Шунинг учун шу ерда турибмиз, Таласга боришни ҳеч ким хоҳламайди. Бизникилар-ку ўтказмоқда, қозоқлар – йўқ. Бироқ биз ўзаро урушаётганимиз йўқ, бу борада бизда ҳаммаси жойида», - деган улар.

Нашрнинг таъкидлашича, эрталабки соат 10.30да бу постда тахминан 40 та автомашина тўпланган – енгил, юк машиналари ва йўловчи транспорти.

«Тунги соат 12да келгандим, ҳозир мана соат 10.34, ҳали ҳам турибман. Бир соатда 1-2 машинани ўтказишмоқда», - дея айтиб ўтган ҳайдовчилардан бири.

Фото: 24.kg
Фото: 24.kg

Бироқ, баъзи ҳайдовчиларнинг айтишича, қандайдир йўллар билан назорат-ўтказиш пунктидан ўтиб кетаётганлар ҳам топилмоқда.

Фото: 24.kg

«Бу, албатта, сурбетлик. Биз турибмиз, қарама-қарши полосадан эса чегарачилар билан «келишиб олганлар» ўтказилмоқда», - деган улар.

Хуллас, икки давлат фуқаролари раҳбарият шахсий амбициялар ва ўртадаги хафагарчиликни йўқотиб, энг асосий бойлик – бу инсонлар эканини тушунишларини кутиб туришибди.

Мавзуга оид