Ўзбекистон | 17:00 / 26.10.2017
22686
1 дақиқада ўқилади

Фото: Ўзбекистон ҳудудидан Алварез-динозаври суяк қолдиқлари топилди

25 октябрь куни PLOS ONE  илмий журналида чоп этилган мақолада айтилишича, Ўзбекистон ҳудудидан топилган Алварез-динозавр суяклари тирик жонзотларни келиб чиқиш тарихини қайтадан ўрганишда асосий манба бўлиши мумкин.

АҚШнинг Смитсон институти тадқиқотчиси Ҳанс-Дитер Суэс ва Россия ФАА Зоология институти илмий ходими Александр Аверианов томонидан ўрганилган динозавр суяклари ҳақиқатан Алварезаоридларга тегишли экани исботланди.

Тадқиқотчиларнинг айтишича, Алварез-динозаврлари табиатан кам учрайдиган, ўрта жисмли, олд қўллари калта жонзот бўлган. Унинг суяк қолдиқлари Ўзбекистондан топилиши келгусида камёб динозавр турининг Осиёда кенг тарқалган бўлиши мумкинлигига ишора қилади.

Мутахассислар суяк қолдиқлари Ўзбекистоннинг Қизилқум чўлларида жойлашган эски тоғ дарасидан топилганини айтишмоқда.

Мавзуга оид