Жаҳон | 17:40 / 01.11.2017
31709
1 дақиқада ўқилади

Трамп Нью-Йорк терактидан кейин «грин карта»ни танқид қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп 8 кишининг ҳаётига зомин бўлган ва 11 кишини жароҳатлаган Нью-Йоркдаги ҳалокатли ҳужумдан кейин «хизматларга яраша иммиграция»га чорламоқда. Бу ҳақида у ўзининг Twitter саҳифасида маълум қилди.

«Биз «хизматларга яраша» иммиграция учун курашамиз, бундан кейин демократлар учун лотерея тизимлари йўқ. Биз энди ақллироқ бўлишимиз керак», - дея ёзади АҚШ президенти. 

«Биз бу аҳмоқликка чек қўямиз!» деб ёзади Трамп кейинроқ. 

Бундан аввалги маълумотларга кўра, бугун Нью-Йоркда йўловчиларга ҳужум уюштирган шахс 2010 йилда АҚШга қонуний йўл билан кирган Сайфулло Соипов ўзбекистонлик муҳожир бўлган.

 

Мавзуга оид