Жаҳон | 13:50 / 02.11.2017
13881
2 дақиқада ўқилади

Қирғиз ОАВ: Қозоғистон жавоб чоралари учун йўл очиб берди

Фото: knews.kg

Қозоғистон Қирғизистонга жавоб чоралари учун йўл очиб берди, дея маълум қилди Қирғизистон Республикаси бош вазирининг собиқ ўринбосари Олег Панкратов қозоқ-қирғиз чегараси бўйича муаммо ҳақида гапирар экан. Бу ҳақда «24.kg» хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, Қирғизистонда ҳам, Қозоғистонда ҳам вазиятни чўзишдан иқтисодий манфаат йўқ. 

«Боз устига биз Қозоғистонга нисбатан қандайдир жавоб чораларини жорий этиш учун маънан ҳақимиз бор. Шунинг учун вазиятга ечим топилади», - дея айтиб ўтган бош вазир собиқ ўринбосари.

Олег Панкратов Қирғизистон қандай жавоб чораларини қўллаши мумкинлиги ҳақидаги саволга шундай жавоб берди: «Биз ўзаро савдо тўғрисидаги тартиб бўйича жавоб чораларини кўришимиз мумкин». Шу билан бирга, унинг таъкидлашича, Қирғизистон ҳеч қачон ҳақиқий босим механизмларини қўлламаган. «Бироқ биз аниқ ҳаракатларга маънан ҳуқуқни қўлга киритдик», - дея таъкидлаб ўтди у.

Олег Панкратовнинг қўшимча қилишича, ҳозирда Россия ОАВлари Қирғизистон инсофсиз қўшни экани ҳақида ёзишмоқда. «Бу нотўғри. Биз келтириб чиқараётган муаммолар умумий миқдорнинг ўндан бири ёки юздан бирига тенг», - дея айтиб ўтди у.

10 октябрдан бошлаб Қозоғистон қозоқ-қирғиз ва қозоқ-рус чегараларидаги назоратни кучайтирди. Назорат-ўтказиш пунктида Қирғизистондан чиқиб кетадиган оғир юк машиналарининг катта навбатлари юзага келмоқда.

Мавзуга оид