Спорт | 18:31 / 04.11.2017
9961
1 дақиқада ўқилади

«Марсель» Эврани ҳайдаб юбормоқчи

Фото: AFP

«Марсель» клубининг собиқ ҳужумчиси Тони Каскарино, ҳимоячи Патрис Эвра жамоа таркибида бошқа майдонга тушмайди деб ҳисобламоқда.

Маълумки, футболчи Европа Лигасидан ўрин олган «Витория Гимарайнш» (0:1) клубига қарши ўйиндан олдин, ўзини ҳақорат қилган мухлисга оёғи билан зарба берган эди. Шундан сўнг, клуб раҳбарияти уни машғулотлардан четлатди.

«Воқеанинг тўлиқ тафсилотларини билмайман, аммо, вазият жуда жиддий шекилли. Эрик Кантона ҳам бир пайтлар шу ишни қилган эди. Уни оқламоқчи эмасман, бироқ у рақиб мухлисига зарба берган. Эвра эса ўз мухлисига... Бу шундай чегараки, уни бузиш мумкин эмас. 

Бу воқеа мени ларзага солди. Менимча, энди ҳаммаси тугади. У «Марсель» таркибида бошқа ўйнамайди» - деди Каскарино Talk Sport нашрига берган интервьюсида.

Мавзуга оид