Иқтисодиёт | 15:40 / 12.11.2017
5066
2 дақиқада ўқилади

ASEAN ва Ҳонконг ўртасида эркин савдога доир битим имзоланди

12 ноябрь куни Манилада Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси (ЖШОДА/ASEAN) ва Ҳонконг ўртасида эркин савдога доир келишув имзоланди. ТАСС шу ҳақида хабар берди.

Ҳужжат икки томон ўртасидаги савдо ҳажмини ошириш учун божхона, техник ва санитар тўсиқлардан ўтишни соддалаштиради. "Келишув ASEAN мамлакатлари учун кўпроқ имконият очиб беради, зеро у бизнинг маҳсулотларга бозорга кенг йўл очади ва тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқимини рағбатлантиради", - деди имзолаш маросимида бу йил ассоциацияга раислик қилаётган Филиппин вакили, мамлакат савдо ва саноат вазири Рамон Лопес. 

Имзолаш 10-14 ноябрь кунлари Манилада бўлиб ўтадиган ASEAN саммити доирасида бўлиб ўтди. Эркин савдога доир келишув "Осиё ўнлиги" учун олтинчи шундай ҳужжат бўлди. Бундан аввал Хитой, Корея Республикаси, Ҳиндистон, Япония, шунингдек Янги Зеландия ва Австралия билан ҳам шундай келишувга эришилган эди. 

Мавзуга оид