Жаҳон | 12:10 / 14.11.2017
9419
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистон фуқаролари Россияга кириш учун сохта муҳрлар ясашган

Фото: ASTV

Россиянинг Сахалин вилоятида Қирғизистон фуқаролари ноқонуний миграцияни ташкил этишда айбланмоқда. Бу ҳақда astv.ru сайти хабар берди.

Унинг маълумотларига кўра, 2015 йилнинг ноябридан 2016 йилнинг февралига қадар ҳеч қаерда ишламайдиган икки қирғизистонлик Жанубий-Сахалинскда бўла туриб, Россияда вақтинчалик қолиш муддатини узайтириш эҳтиёжига эга бўлган хорижлик фуқароларга «ёрдам» беришга қарор қилишган. Улар миграция карталарига мамлакат ҳудудига кириш муддати бўйича сохта маълумотлар киритишган ҳамда уларга чегара идораларининг қалбаки сана-муҳрларини қўйишган.

Хабар қилинишича, яқин вақт ичида жиноий иш Жанубий-Сахалинск шаҳар судига кўриб чиқиш учун юборилади.

Қирғизистоннинг ушбу 2 фуқароси 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин, дея аниқлик киритган ОАВ.

Мавзуга оид