Спорт | 00:24 / 18.11.2017
9142
2 дақиқада ўқилади

Боксчи Тайсон Фьюри ижтимоий тармоқлар орқали ўзига рақиб танламоқда

Фото: AFP

Ўта оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони, британиялик боксчи Тайсон Фьюри ижтимоий тармоқларда ўз мухлисларига унинг кейинги жанги учун рақиб танлаб беришни таклиф қилди. 

“Менинг кейинги қурбоним ким бўлиши керак?”, деб юзланган Фьюри мухлисларига ва 4 вариант келтирган: Мануэл Чарр ва Александр Устинов жанги ғолиби, Шеннон Бриггс, Дэвид Прайс ёки Александр Поветкин.

Айни вақтда катта устунлик билан Шеннон Бриггсга овоз берилган. Қизиғи, сентябрда Бриггснинг ўзи Фьюрига жанг ўтказишни таклиф қилганди.

“Тайсон Фьюри билан учрашсак нима бўлади? Жангдан олдинги циркдан яхшироғи биз рингда уюштирадиган уруш бўлади. Сиз мени ақлдан озиб қолган деб ўйлаётган бўлсангиз керак, бироқ мен жиддий айтмоқдаман. Бу жангда ҳакамлардан кўра психиатрлар кўпроқ керак бўлади”, деб айтганди Шеннон.  

Фьюри профессионал рингда 25 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. У 2015 йил кузида украиналик боксчи Владимир Кличнони мағлуб этиб, жаҳон чемпиони бўлганди. Бироқ кейин Фьюри реванш ўтказишдан бош тортган ва кокаин истеъмол қилишда ушланиб, дисквалифиция қилинган эди.

Фьюри рингга кейинги йил баҳорида қайтмоқчи.

Мавзуга оид