Жамият | 17:49 / 23.11.2017
30150
2 дақиқада ўқилади

ҚВЗда финалчилар номи маълум бўлди

Фото: ҚВЗ

Жорий йилнинг 15 ва 22 ноябрь кунлари “Туркистон” санъат саройида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг чорак финалида ғолибликни қўлга киритган жамоалар ўртасида ярим финал беллашувлари бўлиб ўтди. 

Ярим финал беллашувларида Тошкент молия институтининг “Молиячи”, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг “Тарғибот”, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг “Болалар”, Нукус давлат педагогика институтининг “Турон”, Қарши муҳандислик иқтисодиёт институтининг “Баркамол авлод”, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтининг “Ўзбегим”, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг “Дизайн”, Ўзбекистон миллий университетининг “Шоввозлар”, Тошкент давлат аграр университетининг “Янги юлдузлар”, Термиз давлат университетининг “Сурхон ёшлари”,  Навоий давлат кончилик институтининг “Т.Б.Т.”, Андижон машинасозлик институтининг “Беклар” жамоалари ўзаро беллашдилар.

Фото: ҚВЗ

Қизиқарли ва шиддатли ўтган беллашувлар натижаларига кўра, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг “Тарғибот”, Тошкент молия институтининг “Молиячи”, Тошкент давлат аграр университетининг “Янги юлдузлар”, Навоий давлат кончилик институтининг “Т.Б.Т.” ҳамда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг “Дизайн” жамоалари кўрик-танловнинг финал босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.

Фото: ҚВЗ

Кўрик-танловнинг якуний финал беллашуви жорий йилнинг 14 декабрь куни “Истиқлол” санъат саройида ўтказилиши режалаштирилган.

Мавзуга оид