Жаҳон | 19:45 / 24.11.2017
21215
1 дақиқада ўқилади

Мисрдаги теракт қурбонлари сони 155 нафарга етди

Миср шимолидаги Синай яриморолида содир этилган даҳшатли теракт оқибатида қурбон бўлганлар сони 155 нафарни ташкил қилмоқда, яна 120 киши жароҳатланган. Бу ҳақда Миср давлат телевидениеси хабар тарқатган. Жароҳатланганларнинг аксари оғир аҳволда қолмоқда.

Миср президенти Абдул Фаттоҳ ас-Сиси теракт муносабати билан 3 кунлик мотам эълон қилган.

Теракт Шимолий Синай вилоятининг пойтахти Ал-Аришдан ғарбда, 40 километр масофада жойлашган Ар-Рауд аҳоли пунктидаги масжидда жума намози вақтида содир этилди. Террорчилар масжидни 4 та йўлтанламасда қуршаб олиб, одамлар орасида портловчи қурилмани портлатиб, сўнгра уларни ўққа тута бошлашган. 

Кўпчилик ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар оддий фуқаролар бўлиб, улар орасида болалар ҳам бор. Мисрда ҳаракат қилувчи бирорта экстремистик гуруҳ ҳозирча теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган. 

Мавзуга оид