Спорт | 17:23 / 26.11.2017
14166
1 дақиқада ўқилади

Санжар Турсунов ҳам кумуш медал билан кифояланди

Бугун, 26 ноябрь куни Россиянинг Белоярский шаҳрида бокс бўйича «Нефт мамлакатлари кубоги» финал жанглари бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон терма жамоасининг 4 боксчиси рингга кўтарилди. 

Ўзбекистон терма жамоасининг сўнгги боксчиси -91кг вазн тоифасидаги Санжар Турсунов россиялик спортчи Василий Зверьянга қарши рингга кўтарилди. 

Уч раунд якунига кўра, ҳакамларнинг якдил қарори билан Санжар Турсунов рақибига имкониятни бой бергани қайд этилди ва у мусобақанинг кумуш медалини қўлга киритди. 

Эслатиб ўтамиз, бунгача янги вазнда иштирок этган Ҳасанбой Дўсматов ушбу халқаро турнирнинг -52 кг вазнида олтин медални қўлга киритган бўлса, Иқболжон Холдоров ва Исроил Мадримов кумуш медал билан кифояланганди.

Мавзуга оид