Жамият | 16:13 / 27.11.2017
40815
2 дақиқада ўқилади

Кэмерон Ди Каприонинг «Титаник»даги қаҳрамони ўлими якуний сабабини маълум қилди

Фото: Paramount Pictures

Режиссёр Жеймс Кэмерон Леонардо Ди Каприонинг «Титаник» фильмидаги қаҳрамони ўлимига якуний сабабни маълум қилди, деб хабар бермоқда Vanity Fair.

Картина 1997 йилда чиқарилган бўлиб, ўшандан бери Жек ҳақиқатдан ҳам ҳаётдан кўз юмиши керак бўлгани ёки бўлмаганига доир баҳслар давом этиб келади.

Режиссёр бу саволга бир неча марта жавоб қайтарган, бироқ янги интервьюда ҳам ундан нима учун Ди Каприонинг қаҳрамони ўлгани ҳақида навбатдаги маротаба сўрашган. Иддао этилишича, Роуз (Кейт Уинслет) устида бўлган эшикда икки кишига жой етарли эди.

«Ҳамда жавоб жуда оддий, сабаби сценарийнинг 147-саҳифасида Жек ўлиши ҳақида айтилади», - дея айтиб ўтди Кэмерон.

Унинг сўзларига кўра, «бадиий ечим» шундай бўлган, ва агарда Ди Каприонинг қаҳрамон омон қолганида, фильм финали «мантиқсиз» бўлган бўларди. Режиссёрнинг таъкидлашича, Жек ҳалок бўлиши лозим бўлган.

Бундан ташқари, режиссёр 20 йил давом этаётган мунозараларни «аҳмоқона» деб атади.

Мавзуга оид