Жаҳон | 00:18 / 28.11.2017
33064
2 дақиқада ўқилади

Россиянинг энг яхши шаҳарлари рейтинги тузилди 

27 ноябрда Россия ҳукумати ҳузуридаги Молия университети томондан чоп этилган рейтингга кўра, Тюмень шаҳри турмуш даражаси энг яхши бўлган шаҳар деб топилди.

Тюмень мумкин бўлган 100 баллдан энг максимал балл тўплади. 2-ўринни 99 балл билан Грозний, 3-ўринни 93 балл билан Қозон, 4-ўринни эса 85 балл билан Санкт-Петербург эгаллади. Москва 75 балл билан 8-ўриннигина эгаллади. Шунча баллга Кемерово, Красноярск ва Новосибирск ҳам лойиқ топилган.

Университетда тушунтирилишича, баҳолаш аҳолининг ўз шаҳарларидаги вазият ҳақидаги фикрларига асосланган. Бунда соғлиқни сақлашдаги вазият, йўллар ҳолати, маданият даражаси, уй-жой коммунал хўжалиги ва бошқалар ҳисобга олинган.   

Фото: Финансовый университет при Правительстве РФ

“Бу рўйхатда Грознийни алоҳида айтиб ўтиш керак. У охирги йил ичида турмуш даражасининг барча кўрсаткичлари бўйича етакчидан ортда қолишни қисқартирган”, деб айтди тадқиқот раҳбари, университет проректори Алексей Зубец.

Мутахассис шунингдек Сибир ва Узоқ Шарқдаги шаҳарлар юқори рейтингга эга бўлганини таъкидлаб ўтган. Бу ҳудудларда аҳолининг турмушини юқорироқ даражада ушлаб туриш учун Марказий Россиядан кўра кўпроқ саъй-ҳаракатлар талаб этилади.

 

Мавзуга оид