1000 дан ортиқ одам. Фаластин жума кунги ҳодисалар бўйича баёнот берди
Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, Иордан дарёсининг Ғарбий қирғоғи, Ғазо сектори ва ал-Қудснинг турли туманларидаги норозилик намойишлари вақтида 1,1 минг киши жабрланди.
8 декабрь куни кечқурун АҚШ президенти Дональд Трампнинг ал-Қудсни Исроил пойтахти сифатида тан олиш бўйича қарорига қарши оммавий норозилик намойишлари вақтида исроиллик ҳарбийлар билан юз берган тўқнашувлар натижасида икки фаластинлик ҳалок бўлгани, 760 дан ортиқ инсон жабрлангани хабар қилинганди.
Исроил армияси маълумотларига кўра, Иордан дарёсининг Ғарбий қирғоғи ва Ғазо секторининг чегаралари бўйлаб рўй берган тартибсизликларда қарийб 7,5 минг киши иштирок этган.
АҚШ президенти Дональд Трамп чоршанба куни ал-Қудсни Исроил пойтахти сифатида тан олиши ва Америка элчихонасини Тель-Авивдан ал-Қудсга кўчириши ҳақида маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фаластин халқаро судга мурожаат қилиши хабар берилганди.
Мавзуга оид
14:07
Исроилда фавқулодда ҳолат яна бир йилга узайтирилди
16:05 / 24.12.2024
«Моссад» ходимлари «Ҳизбуллоҳ» пейжерлари ва рацияларини портлатиш амалиёти қандай тайёрланганини айтиб беришди
12:01 / 24.12.2024
Исроил Эронда Ҳамас етакчиси Исмоил Ҳанияни ўлдирганини илк бор тан олди
00:02 / 22.12.2024