Тожикистон КВНчилари етакчиси 10 йилга қамалиши мумкин
Тожикистоннинг Хўжанд шаҳри суди Тожикистон термаси КВН жамоаси раҳбари Хайрулло Мирсаидовни қамоқда қолдирди. 8 декабрь куни Хайрулло Мирсаидовнинг 72 соатлик муддатга ҳибсга олиш тўғрисидаги қарор ўз кучини йўқотди ва суд уни яна узайтиришга қарор қилди.
Сўғд вилояти прокуратурасининг хабар беришича, Тожикистон термаси КВНчилар жамоаси раҳбарига нисбатан Тожикистон Республикаси Жиноят кодексининг тўртта моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган – “Ўзлаштириш ёки талон-торож этиш”, “Миллий ирқий, маҳаллий ёки диний нифоқни келтириб чиқариш”, “Ҳужжатлар, давлат мукофотлари, муҳрлар, штамплар, бланкаларни сохталаштириш, тайёрлаш ёки сотиш” ҳамда “Ёлғон гувоҳлик бериш”. У 10 йилгача бўлган муддатга қамалиши мумкин.
Хайруллонинг отаси Ҳабибулло Мирсаидовнинг хабар беришича, 5 декабрь куни ўғлини Сўғд вилояти прокуратурасига таклиф қилишган. Ўша куниёқ у ҳибсга олинди. Айни дамда Хайрулло Хўжанддаги 1-тергов изоляторида сақланмоқда. “Ҳимоячи унга бир неча марта овқат ва иссиқ кийим олиб бориб берди, бизнинг ўзимиз эса уни сешанба кунидан бери кўрмадик”, - дея айтиб ўтган таниқли КВНчи ва журналистнинг отаси.
Аввалроқ Хайрулло Мирсаидов маҳаллий ҳукумат билан можарога боргани ҳақида айтиб ўтганди, улар уни КВН жамоаси учун ажратилган бюджет маблағларини ўзлаштиришда айблашмоқда. "Мен 8 ноябрь куни президент Имомали Раҳмон, бош прокурор Юсуф Раҳмон ва Сўғд вилояти раиси Абдураҳмон Қодирийга мурожаат этишга мажбур бўлдим ҳамда уларни маҳаллий амалдорлар айби туфайли жамоа тўқнаш келган муаммолар ҳақида хабардор қилдим", - дея хабар берган у.
Мирсаидовнинг айтишича, КВН жамоаси Москвага 10 ноябрь куни учиб кетиши лозим бўлган. “Сафарга пуллар Сўғд вилояти расмийлари томонидан ажратилиши керак эди, бироқ биз бу маблағларни барибир олмадик, сабаби Сўғд вилоятининг Ёшлар ишлари бўйича қўмитаси раҳбарияти “ёрдами билан” прокуратурада бизнинг жамоа фаолияти текширила бошланди, айнан эса – бюджет маблағларидан фойдаланиш”, - дея айтиб ўтди у.
Хайрулло Мирсаидовнинг иддао этишича, аввалроқ вилоятнинг Ёшлар ишлари бўйича қўмитаси ходимлари ундан расмийлар томонидан КВН жамоасига ажратилган суммадан 1000 АҚШ доллари миқдорида пора талаб этишган. Қўмитадагилар бу айбловни рад этиб чиқишди.
Мавзуга оид
17:52 / 04.12.2024
Тожикистон ва Қирғизистон умумий давлат чегарасини делимитация қилишни якунлади
17:13 / 29.11.2024
Тожикистонда болаларни хивчин билан савалаган аёл ушлангани маълум бўлди
16:34 / 17.11.2024
Болалар омбудсмани ёш болалар хивчин билан савалангани акс этган видеога муносабат билдирди
12:26 / 15.11.2024