Уй ҳайвонларининг янги хавфи ҳақида маълум қилинди
Америкалик мутахассислар Echinococcus multilocularis номли паразит лентасимон гельминтлар тарқалаётганидан хавотирдалар. Уларнинг сўзларига кўра, бу паразитни юқтириш ўлим ҳолатига сабаб бўлиши мумкин. Уларнинг ташувчилари одатда кемирувчилар ва бошқа ёввойи ҳайвонлар ҳисобланади, бироқ гельминтлар шунингдек ит ва мушукларга ўтиши ва улар орқали одамларга ҳам ўтиши мумкин. ScienceAlert нашри шу ҳақида маълум қилди.
Манбага кўра, паразит вақтида аниқланиб, зарар етган тўқималар жарроҳлик йўли билан олиб ташланмаса, 50-75 фоиз ҳолатларда ўлимга олиб келади. Иммун тизими функциясида бузилишлар бўлган одамларда ўлим ҳолатлари бундан-да юқори.
Мутахассислар уй ҳайвонларида аниқланган Echinococcus multilocularis ДНКни таҳлил қилиб, паразитлар Швейцария, Германия, Австрия ва Францияда яшаган лентасимон чувалчанглар билан боғлиқ бўлганини аниқлашди. Тадқиқотчилар хулосасига кўра, гельминтлар Шимолий Америкага Европадан келган ит билан кирган. Охир-оқибат Шимолий Америка жониворларида, шу жумладан тулкилар ва койотларда ҳам гельминтлар аниқланди.
Организмига паразит тушган итлар қийинчилик билан даволанмоқда. Нашрда ёзилишича, Швейцария тадқиқотида иштирок этган паразит билан касалланган жониворларнинг деярли ярмини ухлатиб қўйишга тўғри келган.
Мавзуга оид
22:32 / 02.12.2024
Олимлар дори воситаларини ҳайвонларда синашни тўхтатишга хизмат қиладиган янги усулни топди
23:32 / 10.10.2024
Дунёда охирги 50 йилда ёввойи ҳайвонлар сони 73 фоизга қисқариб кетгани маълум бўлди
19:51 / 06.09.2024
Ўзбекистонда ҳайвонларни ҳимоя қилишга чорловчи 224 млн сўмлик ролик тайёрланади. Маблағни халқаро ташкилот ажратган
19:32 / 08.08.2024